Ишлаб чиқариш корхоналаримиз

"MAX KONSERVA IMPEX"  шўъба корхонаси 2004 йилда "МММI INTERNATIONAL" масъулияти чекланган жамияти қошида ташкил қилинган. Мазкур корхона қишлоқ хўжалиги махсулотларини консервалаш ва қуритишга мўлжалланган. Корхонада 20 дан ортиқ турдаги мева ва сабзавотлар қайта ишланиб, консерваланади. Хозирги кунда корхона замонавий технологик дастгохлар билан таъминланган. Корхона махсулотлари "МТЕРРА" савдо маркаси остида чиқарилмокда. Корхонада 200 нафардан зиёд ишчи ходимлар самарали хизмат килиб келмоқдалар. Бундан ташқари корхона махсулотлари сифатини ошириш мақсадида Туркия ва Болгариядан шу сохадаги етакчи мутахассисларни, яъни инженер-технологлар жалб этилган.

 

"MEGA DRY" Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси 2004 йил 4 март куни ташкил қилинган. Корхонанинг асосий фаолияти мева ва сабзавотларни қуритишга ва қайта ишлашга йўналтирилган. Хозирда корхонада 30 хилдан ортиқ мева ва сабзавотлар замонавий услубда қуритилмокда. Ушбу қўшма корхонада энг сунгги турдаги дастгохлар ўрнатилган булиб, мазкур дастгохлар Туркия, Италия ва Хитой давлатларидан келтирилган. Корхона махсулотларини 100% хорижга экспорт қилмокда, жумладан Туркия, Руминия, Германия, Чехия, Россия ва Козогистон давлатларидир.  Барча махсулотлар гигиеник ва мувофиқлик сертификатига эга.