|
Сиз кутган сифат…
Сиз хохлаган таъм…
«MMMI INTERNATIONAL» компанияси 2003 йилда Узбекистон Республикаси Фарғона вилоятининг Данғара туманида ташкил этилган. Компания бош офиси Данғара туманида жойлашган бўлиб, ўзининг Фарғона вилоятидаги Бувайда ва Данғара туманларида жойлашган корхоналарида турли хилдаги мева ва сабзавотларни қуритиш, консервалаш ва қадоқлашни амалга оширади. Ишлаб чиқариш қуввати йиллик 25 000 тонна бўлган ушбу компания ўз ишлаб чиқаришини замонавий технологиялар асосида амалга оширмоқда. Хозирда компания 50 хилдан ортиқ махсулот ишлаб чиқармоқда.
Компания қисқа давр ичида турли хилдаги қуритилган мева ва сабзавотлар, консерваларнинг йирик ишлаб чиқарувчиси ва экспортерига айланди. Мавсумий ишлаб чиқариш билан шуғулланган компания хозирги кунда янги киритилган сармоялар натижасида янги махсулот турларини ривожлантириш орқали йил давомида махсулот ишлаб чиқариш имконига эга бўлган компанияга айланди. Компания халқаро микёсга чиққандан кейин сўнгги йилларда тўхтовсиз экспортни ривожлантиришга алохида эътибор қаратмоқда.
Хозирги кунда компания ўз махсулотларини Россия, Козогистон, Туркия, Руминия, Германия ва бошка Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилмоқда. Турли хилдаги мева ва сабзавотларни қуритиш, консервалаш ва қадоқлаш компанияга тегишли заводларда амалга оширилмоқда ва махсулотлар «MTERRA®» белгиси остида хорижга экспорт қилинмоқда. Бизнинг корхоналаримизда 2007 йилдан бошлаб Халкаро стандарт ISO 9001:2000 "Сифат тизимини бошкариш" буйича ишлар олиб борилмокда.
Компания ўз харидорлари учун қидириб топиш мумкин бўлган энг маъқул нархларда юқори сифатли товарларни етказиб бериш орқали юқори даромад олишни кўзлайди. "БАРЧАСИ ФАҚАТ СИЗ УЧУН…" тамойили остида иш олиб боради.
Шундан келиб чиқиб мақсадимиз:
- Истеъмолчиларга бенуксон хизмат кўрсатиш, юқори сифатли экологик тоза махсулотларни арзон нархларда етказиб бериш;
- замонавий илғор технология ва махсулотларда доимо биринчилардан бўлиш;
- хориждаги харидорлар билан узок муддатли хамкорликни ўрнатиш;
- йилдан йилга ўсиш ва ривожланиш хамда жахон бозорида ўз ўрнига эга бўлиш.
|